Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

АПЛ 12-тур. “Манчестер Сити” сафарда очко йўқотди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-лигаси 12-тур учрашувлари давом этмоқда.

Бир неча дақиқа аввал 12-турнинг якшанба дастуридан ўрин олган илк учрашув якунига етди. Унда “Астон Вилла” ўз майдонида “Манчестер Сити” футболчиларини қабул қилди. Муросасиз баҳсда ҳисоб очилмади ва томонлар нурсиз дурангга имзо чекишди.

Мазкур турдан сўнг Мануэль Пеллегрини шогирдлари очколар сонини 26 тага етказиб, ҳозирча биринчи ўринда қолишди. Бир неча дақиқалардан сўнг "Арсенал" ўз майдонида "Тоттенхэм" билан баҳс олиб боради ва ушбу учрашувда "тўпчилар" биринчи ўринга чиқиб олиш имкониятига эга бўлишади. "Астон Вилла"ни оғир аҳволда қабул қилиб олган Реми Гард дебют учрашувида турнир пешқадамидан бир очко олганига қарамай, "бирмингемликлар" 5 очко билан сўнгги поғонада боришмоқда.  

“Астон Вилла” – “Манчестер Сити” – 0:0
Огоҳлантириш: Отаменди
Астон Вилла: Гьюзан, Кларк, Амави, Хаттон, Ричардс, Санчес, Гуйе,Верету, Хиль (Нзогбия, 65), Синклэйр (Бакуна, 72), Айю.
Манчестер Сити: Харт, Отаменди, Коларов, Санья, Компани,Фернандиньо, Фернандо, Туре (Делф, 78), де Брюйне, Стерлинг, Бони (Навас, 25).

Манба: sports.uz
Киритилди: 21:08, 08.11.2015.
Ўқилди: 2374 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.