Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 0-1 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

«Барселона» «класико» олдидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 11-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Вильярреал" клубини қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

"Сариқ сувости кемаси" биринчи бўлим давомида каталонияликларга жиддий қаршилик кўрсатишди. Аммо иккинчи бўлимда Неймар-Суарес жуфтлиги ажойиб ўйин кўрсатди ва "Барса"га навбатдаги ғалабани тақдим этди.

Учрашувнинг 60-дақиқасида Бускетс рақиб ҳужум ташкил қилаётганида тўпни эгаллаб олди ва Неймарни тўп билан таъминлади. Қолгани — бразилияликнинг иши — 1:0. Орадан 10 дақиқа ўтиб меҳмонлар жарима майдончаси ичида Мунир эл-Ҳаддодийни чалиб йиқитишди. Тўп олдига кутилмаганда Суарес яқинлашди ва дарвозабонни доғда қолдирди — 2:0.

Неймар тўп билан муомала қилишда юқори техникага эга эканини яна бир марта намойиш қилди. Қарши ҳужум пайтида Суарес чап қанотдан жарима майдончасига узатма берди. Неймар эса тўпни тўхтатмасдан ҳимоячи устидан олиб ўтди ва 11 метрли нуқта устида уни ерга ерга туширмасдан дарвозани ишғол қилди — 3:0.

Ушбу ғалабадан кейин "Барселона" ўз очколарини 27тага етказди ва вақтинчалик бўлса-да 1-ўринга кўтарилиб олди. Луис Энрике шогирдлари кейинги турда бўладиган "эл-класико"га яхши кайфиятда тайёргарлик кўрадиган бўлдилар. "Реал" эса бугун Андалусияда "Севилья" меҳмони бўлади.

Испания Ла лигаси, 11-тур
"БАРСЕЛОНА" - "ВИЛЬЯРРЕАЛ" - 3:0
Голлар: 1:0 – 60 Неймар, 2:0 – 70, пенальти Суарес, 3:0 – 85 Неймар.
Барселона – Браво, Пике (Бартра, 82), Альба, Дани Алвес, Матьё, Сержи Роберто, Бускетс, Иньеста, Неймар, Мунир (Сандро Рамирес, 79), Суарес.
Вильярреал – Ареоля, Бонера, Коста, Марио Гаспар, Руис, Сориано, Пина (Бакамбу, 66), Кастильехо (Саму, 79), Дос Сантос, Суарес, Сольдадо.
Огоҳлантиришлар: Матьё (27), Иньеста (37), Марио Гаспар (39), Суарес (47), Неймар (47), Пике (64), Коста (69), Бонера (72).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:07, 08.11.2015.
Ўқилди: 4913 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.