Кириш Регистрация
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

АПЛ. Юрген Клопп «Ливерпуль» билан илк марта ютқазди

Баҳо:
+ | -

Англия премьер-лигасининг навбатдаги 12-тур учрашувлари кутилмаган ҳодисаларга бой бўлди.

Ливерпулда ўтказилган “Ливерпуль” ва “Кристал Пэлас” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйин муросасиз кечди. Учрашувнинг 21-дақиқасига келиб мезбонлар жамоаси дарвозаси Янник Боласье томонидан ишғол қилинди. Шундан сўнг, “Ливерпуль” ҳужумга зўр берди. Биринчи бўлим охирларига келиб, Филиппе Коутиньонинг киритган тўпи мезбонларни бироз тинчлантиргандек бўлди. Жамоалар танаффусга дуранг натижа қайд этиб, чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда эса “Кристал Пэлас” ўйинчиси Скотт Даннинг урган голи барчасига якун ясади. “Ливерпуль” ўз уйида, майдондаги 44 115 нафар томошабин қаршисида мағлубият аламини тортди — 1:2. Юрген Клопп эса ўз жамоаси билан дастлабки мағлубиятига учради.

Ливерпуль – Кристал Пэлас 1:2 (1:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 21 Болази, 1:1 – 42 Коутиньо, 1:2 – 82 Дэнн.
Ливерпуль – Миньоле, Шкртел, Морено, Клайн, Сако (Ловрен, 40), Жан (Фирмино, 65), Лейва, Коутиньо, Айб (Орижи, 87), Лаллана, Бентеке.
Кристал Пэлас – Хеннесси, Дэнн, Суаре, Келли, Дилэйни, Сако (Уикхэм, 65), Заа, Панчон (Ледли, 79), Кабай (Матч, 87), Болази, Макартур.
Огоҳлантиришлар: Панчон (56), Суаре (67), Клайн (76).

Манба: kun.uz
Киритилди: 00:19, 09.11.2015.
Ўқилди: 3075 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.