«Реал» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Карим Бензема 2008 йилда «Барселона»га ўтиши мумкин эди.
Каталонияликлар ўша пайтда "Лион" ҳужумчиси 30 миллион евро эвазига харид қилишга тайёр туришганди, аммо Бенземанинг характери ва атрофдагилар туфайли трансферидан фикридан воз кечишганди.
Клуб спорт директори Чики Бегиристайн ўйинчи билан унинг уйида учрашди ва Каримнинг "Барселона"га мослашиб кетиши қийин кечишига ишонч ҳосил қилди. Орадан 1 йил ўтиб «Реал» Бенземани 35 миллион еврога сотиб олганди.