Кириш Регистрация
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе 2-2 Торино
29/12 19:00 Наполи 1-0 Венеция
29/12 19:30 Лестер 0-2 Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм 2-2 Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас 2-1 Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон 0-2 Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм 2-2 Борнмут
29/12 22:00 Ювентус 2-2 Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче
31/12 00:45 Болонья - Верона
31/12 00:45 Ипсвич - Челси
31/12 00:45 Астон Вилла - Брайтон
31/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл

Барчаси “Қўқон-1912” ўринбосарлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ёшлар лигаси дебютанти саналган “Қўқон-1912” жамоаси ўринбосарлари мақташга арзигулик натижаларга эришмоқда. Бугунги мақоламизда улар ҳақида бироз мушоҳада юритамимз.

Чемпионлик тақдири

Ўринбосарларимиз айни дамда мусобақа жадвалида 42 очко билан 6-ўринда боришмоқда. Сўнгги турда ғалабага эришилса, натижа бундан ҳам яхши бўлиши мумкин.

Айтганча, 19 ноябрь куни “Бунёдкор” ўринбосарларига қарши бўладиган ўйин Ёшлар лигасида ким ғолиб бўлишига ойдинлик киритиб беради. 29-турдан кейин Ёшлар лигасида кичик олтин медал учун кураш олиб бораётган “Бунёдкор” ва “Пахтакор” ўринбосарлари ўртасидаги фарқ бир очкони ташкил этмоқда. Ўринбосарларимизга қарши кечадиган ўйиндаги очко йўқотилиши “Қалдирғочлар”ни чемпионликдан маҳрум этиши мумкин. Демак, кимнинг чемпион бўлиши айнан мана шу баҳсга боғлиқ, десак муболаға бўлмайди.

CIMG3586

Мағлубиятсиз сериялар

Биринчи даврада ўринбосарларимиз 12 учрашувда мағлубиятга учрамаган эдилар. Иккинчи давра бошида бироз барқарорликни йўқотган ёшлар жамоамиз сўнгги бешта ўйинда ҳам майдонни мағлуб бўлмаган ҳолда тарк этишмоқда. Муҳсин Низомиддинов бошқарган жамоа охирги марта 30 сентябрь куни Ғузорда “Шўртан”га ютқазиб қўйган эди. Кейинги бешта учрашувнинг иккитасида ғалаба қозонилди. Учтасида эса дуранг натижа қайд этилди.

CIMG3515

Дарвоқе, ҳозирги кунга келиб, Ёшлар лигасида энг кўп дурангга эришган жамоа айнан бизнинг ўринбосарларимиз бўлиб туришибди. 29-турдан кейинги статистика қуйидагича: 10 ғалаба, 12 дуранг, 7 мағлубият.

Қўқонда ёш иқтидорли футболчилар жуда кўп. Ўринбосарларимиз сафида тўп сураёган кўплаб ўйинчиларнинг ҳаракатларини кўриб жамоанинг келажаги ишончли қўлларда эканлигига амин бўламиз.

Кези келганда, мураббийлар штабининг бу борада катта ҳажмдаги ишни амалга оширишгани таъкидлаш жоиз.

photo_2015-10-29_02-53-28

Ўринбосарларимизга сўнгги турда ҳам омад тилаб қоламиз.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 11:06, 10.11.2015.
Ўқилди: 2767 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.