Биринчи Лиганинг сўнгги турида Тошкент шаҳрининг "Обод" жамоаси Наманганнинг "Косонсой" жамоасини қабул қилди. Учрашувда тошкентликлар ишончли 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва кейинги мавсумда олий лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Шу тариқа янги мавсумда Тошкент шаҳридан Олий Лигада 4та жамоа бўлиши аниқ бўлди.
Биринчи лигада Тошкентнинг яна бир вакили "Оқ-тепа" ҳам муваффақиятли иштирок этди. Иккинчи ўринни олган бу жамоа Олий Лигада жорий мавсумда 15-ўринни эгаллайдиган жамоа билан иккинчи йўлланма учун курашади.
Айни вақтда Олий лигада энг қуйи учликда "Сўғдиёна" (26 очко), "Динамо" (24 очко) ва "Бухоро" (23 очко) жамоалари жойлашган. 13-ўриндаги "Андижон" ўз ўрнидан пасаймаслигини таъминлаган.
Агар "Оқ-тепа" жамоаси ўтиш баҳсида (пулька) ғалаба қилса, Олий Лиганинг кейинги мавсумида Тошкент шаҳри вакиллари сони 5та бўлади: "Пахтакор", "Бунёдкор", "Локомотив", "Обод" ва "Оқ-тепа".