Лондоннинг "Арсенал" клуби раҳбарияти Мадриднинг "Реал" жамоаси ҳужумчиси Хесега жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Daily Star нашри хабар тарқатди.
Маълумотга кўра, Лондон клуби 22 ёшли испаниялик футболчи учун 22 миллион фунт стерлингдан воз кечишга тайёр. Айтиш жоизки, хужумчини "канонирлар" устози Арсен Венгернинг шахсан ўзи жамоасида кўришни истамоқда.