Кириш Регистрация

Ким Чанг Бок: "Биринчи ўйин билан таққослаганда Ўзбекистон тезкор ўйин намойиш қила бошлади"

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Шимолий Корея терма жамоалари ўртасидаги ўйиндан олдин матбуот анжумани ташкил этилди. Унда аввал меҳмонлар бош мураббийи Ким Чанг Бок иштирок этди.

— Эртанги ўйинга терма жамоамиз яхши тайёргарлик кўрди. Пхеньяндаги биринчи ўйин ўтганига анча бўлди. Ўйин аҳамиятини футболчиларимиз яхши тушуниб турибмиз. Ўйинчиларимиз жуда яхши тайёргарликка эга ва буни эртага майдонда исботлашга ҳаракат қиламиз. Биз бу ерга ғалаба учун келдик.

— Ўзбекистон терма жамоасини қай даражада ўрганиб чиқдингиз? Жамоанинг Филиппин ва Баҳрайнга қарши ўйинларини томоша қилдингизми?
— Биринчи ўйин билан таққосладиган бўлсак, айни пайтда Ўзбекистоннинг таркиби ўзгарди. Ҳозирда янги футболчилар таркибга жалб қилинган. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсам, илк баҳсда асосан тажрибали ва фахрий футболчилар асосан маҳоратга асосан тўп суришганди. Яман, Филиппин, Баҳрайнга қарши ўйинларда эса Ўзбекистон таркибида ёшлар пайдо бўлган ва улар жисмоний жиҳатдан 90 дақиқа тўп суришга қодирлар.

— Ўзбекистоннинг кучли ва кучсиз томонлари нимадан иборат?
— Ўзбекистон терма жамоасининг кучли ва заиф томонларини айтмаган бўлардим. Агар таққослайдиган бўлсак, аввалги Ўзбекистон майдон марказига кўпроқ эътибор қаратган бўлсам, ҳозир жамоа тезкор ҳужум қилишга ўтган. Терма жамоада бош мураббий ўзгарди, демак, тактика ҳам ўзгарди. Яна бир муҳим жиҳат. Эртага Ўзбекистонни мухлислар қизғин қўллаб-қувватлашади. Биз мухлислар босимини енгиб ўта олсак, ўйлайманки, яхши натижага эриша оламиз.

— КХДРда кўплаб табиий майдонлар бўлишига қарамай, терма жамоа ўз ўйинини суньий қопламали майдонда ўтказмоқда. Бу рақибларга қарши услубми?
Халқаро алоқалар бўлиши бошлиғи саволга жавоб берди: — Бу танловимизнинг рақибга алоқаси йўқ. Бизнинг иқлимга табиий майсалар унчалик тўғри келмайди. Ҳозирда мавжуд табиий майдонлар ФИФА талабига мос келмайди. Шу боис ФИФА талабига мос келадиган сунъий қопламали майдонда ўз ўйинларимизни ўтказяпмиз.

— Эртанги ўйинда дуранг қайд этилса, бу сизни қаноатлантирадими?
— Агарда биз эртанги ўйинда дурангга имзо чекадиган бўлсак, техник томондан биз учун қониқарли бўлади. Боиси, асосий рақибни ўз майдонимизда мағлуб этиб, жавоб ўйинида дуранг қайд этган бўламиз.

— Фаолиятингиз давомида футболи ривожланган мамлакатларнинг янги илмий техник янгиликларидан фойдаланиб борасизми ёки фақат анъанавий услубларга содиқмисиз?
— Рақибларни ўрганиш борасида янги услублардан фойдаланамиз. Видео ва статистик материаллар орқали бизга батафсил маълумотлар берилади. Шунингдек, мураббийнинг ўзи ҳам рақиб ўйинларини ўрганиши керак.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:31, 11.11.2015.
Ўқилди: 3483 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик