Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-1 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Яна такроран легионерларимиз ҳақида

Баҳо:
+ | -

Хориж миллий чемпионатларида фаолият олиб бораётган ўзбекистонлик футболчиларнинг муваффақиятли ўйинлари давом этмоқда. Жумладан, Сардор Рашидов ўз ҳисобига яна 2та гол ёзиб қўйган бўлса, Россиядаги футболчиларимиз ўз жамоалари билан муҳим ғалабаларни нишонлашди.

«КРАСНОДАР» ВА  «ЛОКОМОТИВ» УЧУН СУПЕРҲАФТА

Россиянинг «Краснодар» ва «Локомотив» жамоалари учун ўтган ҳафта жуда ажойиб ўтди. Бу клублар дастлаб ЕЛнинг 4-турида майдонга тушишди. «Темирйўлчилар» Туркия­да «Бешиктош» меҳмони бўлишди ва 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди. Натижада «Локо» ўз гуруҳида пеш­қадамликни сақлаб қолди. «Краснодар» эса ўз майдонида ПАОК­ни енгди - 2:1. Шу ютуқ ҳисобига краснодарликлар 7 очко билан 2-ўринга мустаҳкам жойлашиб олишди. Эътиборлиси, «буқалар»нинг голларидан бирида Одил Аҳмедов бевосита иштирок этди.

Россия премьер-лигаси 15-тури доирасида эса, мазкур икки жамоа гранд рақибларни мағлуб этди. ЦСКА мавсумдаги илк мағлубиятини Краснодарда тан олган бўлса, «Зенит» Москвада «Локомотив» олдида ожиз қолди. Виталий Денисов жамоасининг ҳар икки ўйинида тўлиқ ҳаракатланди. Одил Аҳмедов эса, ўйинларнинг сўнгги дақиқаларида алмаштирилди. Асосийси, ушбу муваффақиятлардан кейин «Локо» ва «Краснодар» турнир жадвалида тегишлича 3 ва 5-ўринни эгаллаб туришибди.

Айтганча, Виталий Денисов «Зенит»­га қарши ўйин арафасида рақиб таркибидаги бразилиялик Халк билан ўзаро рақобати хусусида тўхталганди: «Суперкубок учун баҳсда Халк менга қарши ўйнашни истамай, бошқа қанотга ўтиб кетганми? Ўзи ўша учрашувни умуман эслашни истамайман. Зеро, майдонда қизғин кураш борган бўлсада, биз енгилган эдик. Халк бош­қа қанотга ўтган бўлса, ўтгандир. Нима учун бундай қилганини билмайман. Бу унинг эмас, мураббийнинг қарори. Ўша ўйинда ғалаба қозонганимизда ҳам бошқа гап эди. Энди гапни чўзишдан не фойда?» 

 

САРДОР РАШИДОВ — АСОСИЙ ТАРКИБ ЎЙИНЧИСИ

Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби Юлдузлар лигаси 8-турида «Ал-Месай­мир»ни қабул қилди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Эътиборли томони, Сардор Рашидов мазкур ўйинда ҳам «дубль» қайд этди. У ўз голларини 14 ва 36-дақиқаларда нишонлади. Шунингдек, Рамориньо ҳам «дубл»га эришди ва Мажид Муҳаммад битта голга муаллифлик қилди. Духайл клубининг сўнгги голига Рашидов ассистентлик қилди.  «Ал-Жаиш»нинг етакчи ҳужумчиси — марокашлик Абдулраззоқ Ҳамдуллоҳ жароҳатлангани боис, Сардор асосий таркибда майдонга тушганди. Умуман, ҳамюртимиз сўнгги 2та ўйиндаги «дубл»лари орқали аслида унинг жойи бошланғич таркибда эканини исботлаб қўйди. Ушбу ғалабадан кейин «Жаиш» 20 очко билан 2-ўринда бормоқда. Рашидовнинг голлари эса 6тага етди.

«СЕПАҲОН» - ЯРИМ ФИНАЛчи

Эронда ўтган ҳафта кубок ўйинлари ўтказилди. Фозил Мусаевнинг клуби - «Сепаҳон» чорак финал бос­қичи доирасида «Роҳ-Оҳан»ни қабул қилди ва 120 дақиқа давом этган ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа исфаҳонликлар ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:49, 11.11.2015.
Ўқилди: 4042 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [8714]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5433]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3551]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2953]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2325]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2271]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1587]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1424]

"Атлетико" етакчиларидан бири "Барселона"га қарши ўйин олдидан шов-шувли баёнот берди [1413]

Transfermarkt: "ПСЖ" президенти Ямал билан Лондонда кўришди [1250]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик