Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

Аҳадхон Абдуҳамитов: Дарвоза ва ҳимоямиздан хавотирдаман

Баҳо:
+ | -

Эртага барчанинг диққат-эътибори Ўзбекистон ва КХДР ўйинига қаратилади. Шундай экан, биз бу борада футбол мутахассисларнинг фикрларини сизларга тақдим этамиз.

Дастлаб, “ИнтерФУТБОЛ” газетаси бош муҳаррири Аҳадхон Абдуҳамитовнинг бўлажак беллашув олдидан қандай фикрдалиги ва ўйиндан нималар кутаётгани билан қизиқдик.

Ўйин олди фикрлари
Тан олиш керак, эртанги ўйин термамиз ва Самвел Вячеславович учун ҳақиқий синов вазифасини бажаради. Ўйин жуда оғир кечади, чунки вакилларимиз ҳеч қачон шимолий кореялкиларни осонлик билан мағлуб эта олишмаган. Фақатгина 1998 йилги Осиё ўйинларини ҳисобга олмаганда, албатта... Айтиш жоизки, ёпиқ ўйин кўрсатувчи КХДР ўз майдонида термамиз устидан ҳақли тарзда ғалаба қозонган (омад туфайли эмас), ҳозирда гуруҳ пешқадами биз учун ноқулай рақиблардан бири саналади... Шундай экан, босим кўпроқ Ўзбекистон терма жамоасида бўлади. Тўғри, гуруҳдан иккинчи ўрин билан ҳам чиқиш мумкин, бироқ футболчиларда ўзларига бўлган ишончни янада кучайтириш, ғолиблик руҳиятини яна бир карра мутаҳкамлаш учун ҳам бизга ҳар қандай ҳисобдаги ютуқ жуда зарур... Кетма-кет ўйинларда қозонилган ғалабалар футболчиларимизга ижобий таъсир кўрсатса бўлгани. Кўп мухлису мутахассислар қатори қийинчилик билан бўлсада, ғалаба қозонишимизга ишонаман...

Ғалабанинг омили ва халақит берадиган жиҳатлар
Эртанги ўйинда ғалаба қозониш учун энг керакли омил, бу футболчиларимизда ғалаба қозонишга бўлган иштиёқнинг кучида намоён бўлади. Албатта, бош жамоамиз юлдуз футболчилари Аҳмедов, Ҳайдаров, Рашидов, Жепаров, Исмоилов ва Денисов кабиларнинг кайфияти ва уларнинг кўрсатилажак ўйинларига ҳам термамизнинг натижаларига чамбарчас боғланган. Сир эмаски, биздаги ижобий натижаларда кўпроқ жамоавий ўйиндан кўра футболчиларнинг индивидуал маҳоратлари ётибди. Рақибларимизда эса тескариси. Уларда жамоавий ўйин яхшироқ шаклланган ва деярли бир хил тажрибага эга футболчилардан иборат... Шахсан мени хавотирга солаётган чизиғимиз бу дарвоза ва ҳимоямиздир. Зотан, корейслардаги жиддий интизом ва тартибли ўйин биз учун янгилик бўлмасада, барибир эҳтиёткорлик талаб этади. Тўғри кореялик футболчиларнинг индивидуал маҳоратлари ўзбекистонлик футболчилардан сезиларли даражада паст, лекин уларда “темир интизомли” терма жамоа бор!!!

Бошланғич таркиб
Эртанги ўйинда Ўзбекистон терма жамоаси қуйидаги бошланғич таркибда майдонга тушса керак: Лобанов, Кримец, Тўхтахўжаев, Денисов, Исмоилов, Ҳайдаров, Аҳмедов, Бикмаев, Рашидов, Жепаров Сергеев… Аммо, Бикмаев ўрнига Андреев ҳам тушиши мумкин. Шу ўринда яна бир фикр, футболда ғалаба қозонган таркиб алмаштирилмайди, деган нақл (ақида, ибора, ирим) ҳам борки, аксарият мураббийлар ушбу иримга риоя этишади.

Бекзод ИСАЕВ сухбатлашди

Манба: sports.uz
Киритилди: 17:58, 11.11.2015.
Ўқилди: 4425 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.