Кириш Регистрация
24/09 00:00 Бетис 1-2 Мальорка
24/09 17:30 Бразилия 5-0 Коста-Рика
24/09 20:00 Нидерландия 1-3 Украина
24/09 22:00 Валенсия 0-0 Осасуна
24/09 22:00 Севилья 2-1 Вальядолид
24/09 23:45 Аталанта 2-3 Комо
25/09 00:00 Реал Мадрид 3-2 Алавес
25/09 17:30 Пахтакор 6-0 Олимпик
25/09 17:30 Испания 1-2 Венесуэла
25/09 20:30 Андижон 0-0 Нефтчи
25/09 20:30 Парагвай 3-1 Афғонистон
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе
26/09 18:30 Навбаҳор - Сўғдиёна
26/09 18:30 Динамо - Сурхон
26/09 22:00 Лас-Пальмас - Бетис
26/09 22:00 Эспаньол - Вильярреал
27/09 00:00 Сельта - Атлетико

Ўзбекистон – КХДР учрашувига оид 21 факт

Баҳо:
+ | -

Эртага жаҳон чемпионатининг саралаш босқичи доирасида Тошкентда Ўзбекистон ва КХДР терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Биз ушбу учрашувга оид 21 та қизиқарли маълумотни эътиборингизга хавола этамиз.

1. Ушбу жамоалар бугунга қадар 7 марта ўзаро рақиб бўлишган. Ўзбекистон 4, КХДР 1 марта ғалаба қозонган бўлса, қолган 2 беллашувда томонлар муроса кўчасини танлашган.

2. Мазкур жамоалар Тошкентда 2 марта тўқнашишган. Битта ўйинда ҳамюртларимиз ғалаба қозонишган бўлса, яна бирида дуранг қайд этилган.

3. КХДР ҳали Тошкентда гол урмаган.

4. 9 нафар футболчимиз КХДР дарвозасига гол урган. Бу борада Николай Ширшов ва Игор Сергеев пешқадам. Улар ўз ҳисобларига иккитадан гол ёздириб қўйишган. Игор Шквирин, Андрей Акопянц, Павел Соломин, Тимур Яфаров, Александр Гейнрих, Тимур Копадзе ва Сардор Рашидовлар ҳисобида биттадан гол мавжуд.

5. Игор Сергеев КХДРга қарши кечган охирги икки ўйинда ҳам гол урган.

6. КХДР терма жамоасининг Ўзбекистонга урган 6 голига 6 нафар футболчи муаллифлик қилган. Булар Ан Чол Хёк, Ким Кум Ил, Пак Кванг Рёнг, Жанг Кук Чол, Ро Хак Су, Ри Хёк Чол.

7. Ўзбекистон терма жамоаси КХДРга қарши ўйинларда иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилган. Яъни термамиз иккинчи таймларда 9, биринчи бўлимларда эса 2 бора КХДР дарвозасини ишғол қилишган.

8. КХДР эса аксинча биринчи таймни яхши ўтказади. Шимолий Кореяликлар 6 та голнинг 5 тасини биринчи бўлимда, фақатгина биттасини эса иккинчи таймда кииртишган.

9. КХДРга қарши ўйинларда терма жамоамизни 4 нафар мураббий бошқарган. Вадим Абрамов, Рауф Инилеев ва Миржалол Қосимов икки мартадан КХДРга қарши ўйинларда термамизни бошқаришган бўлишса, бразилиялик Вега да Силва бир марта бу ишни бажарган.

10. КХДРга ютқазган ягона мураббийимиз бу Миржалол Қосимовдир.

11. Абрамов ҳар иккала ўйинида ҳам КХДРдан устун келган.

12. Рауф Инилеев эса ҳар иккала ўйинда ҳам дурангга эришган.

13. КХДР билан ўйинлардаги энг қўпол футболчиларимиз бу Хайдаров ва Жепаров. Азиз битта сариқ ва 1 та қизил карточка, Сервер эса икки марта сариқ карточка билан жазоланган.

14. КХДРга қарши ўйинларда терма жамоамиз дарвозасини 3 нафар посбон қўриқлаган. Нестеров (5 ўйин), Эркин Жабборов (1 ўйин) ва Павел Бугало (1 ўйин)

15. Павел Бугало КХДРдан гол ўтказмаган ягона дарвозабонимиз ҳисобланади.

16. Игнатий Нестеров КХДРга қарши кечган дастлабки 4 та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаган бўлса, энг охиргисида биринчи таймдаёқ 4 та гол ўтказиб юборган. Эркин Жабборов эса 1 ўйинда 2 марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан.

17. КХДРга қарши кечган 7 ўйиннинг 6 тасида Азиз Хайдаров майдонга тушган ва бу борада ўзбекистонлик футболчилар орасида рекордчи ҳисобланади.

18. Ушбу жамоалар тўқнашувида энг кўп мухлис 2015 йилнинг 16 июньида Пхеняндаги ўйинда ташриф буюрган. Ўшанда “Ким Ил Сунг" стадиони ўз бағрига 42 минг мухлисни сиғдирган.

19. Тошкентдаги икки ўйинда эса 31 минг 25 нафар мухлис стадионга ташриф буюрган.

20. Виталий Денисов КХДРга қарши ўйинда майдонга тушса терма жамоамиз таркибидаги юбилей 60-учрашувини ўтказган бўлади.

21. Санжар Турсунов терма жамоамиз таркибидаги юбилей 50-ўйинида майдонга тушиши мумкин.

Фурқат Юсупов

Манба: sports.uz
Киритилди: 22:26, 11.11.2015.
Ўқилди: 3548 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.