Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўз келажаги ҳақида фикр билдирди. Бельгиялик посбоннинг “қаймоқранглилар” билан амалдаги шартномаси бир йилдан кейин якунига етади. Май ойида дарвозабон 34 ёшни қаршилади.
“Реал”да ёшинг 30 дан ошганидан кейин шартномани фақат бир йилга узайтиришни таклиф қилишади, шунинг учун бу борада хотиржамман. Агар ҳозиргидек ўйнашда давом этсам, шартномани узайтиришда муаммо бўлмайди. Аммо “Реал” — жуда юқори даражадаги клуб ва қачондир менинг ўрнимни ким эгаллаши ҳақида ўйлаб кўришга тўғри келади. Мен учун энг идеал сценарий — фаолиятимни шу ерда якунлаш”, — дея тажрибали посбоннинг сўзларини келтиради Madrid Zone.
Эслатиб ўтамиз, Тибо Куртуа 2018 йилдан бери “қироллик клуби” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.













