«Челси» мавсум якунланганидан кейин «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни қўлга киритишга уриниб кўради. Эслатиб ўтамиз, португалиялик футболчи учун «ПСЖ» ҳам курашмоқда.
As тарқатган маълумотларга қараганда, 30 ёшли футболчининг хизматларига шахсан лондонликлар хўжайини Роман Абрамович қизиқиш билдирмоқда.
Шунингдек, Криштианунинг ўзи ҳам Жозе Моуриньо билан янабирга ишлашга қарши эмаслигини яқинда берган интервьюларидан бирида таъкидлаб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, Роналдунинг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.