ЖЧ-2018 иккинчи саралаш босқичи "H" гуруҳи 7-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун, 12 ноябрь куни КХДРга қарши ўта муҳим учрашувда майдонга тушади.
Бу учрашувни «ҳаёт-мамот» жангига қиёсласак арзийди. Ушбу ўйинда МТЖмиз асосий рақибимиз устидан фақат ғалаба қозониши талаб этилади. Акс ҳолда кейинги босқичга чиқиш масаласи қийинлашади. Мана шуни ҳисобга олган ҳолда бош мураббий Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичи доирасидаги навбатдаги икки ўйин учун кенгайтирилган таркибни маълум қилган эди.
Мураббийлар штаби қанақа таркибни майдонга тушириши ҳозирча барчамизга қоронғу, лекин ҳар ким ўзининг истаган таркибини тахмин қилиш мумкин. Ҳар бир мухлис терма жамоамизнинг бошланғич таркибида майдонга тушадиган 11 ўйинчини ва захирада кимлар бўлишини тахминий таркибини киритишини сўрайман.
Терма жамоамизниг КХДРга қарши ўйин учун таркиби:
Дарвозабонлар: Александр Лобанов - “Пахтакор”, Мурод Зуҳуров - “Бунёдкор”, Игнатий Нестеров - “Локомотив”.
Ҳимоячилар: Даврон Хошимов - “Пахтакор”, Егор Кримец - “Пахтакор”, Анзур Исмоилов - “Чангчун Ятай” (Хитой), Ислом Тўхтахўжаев - “Локомотив”, Камолиддин Тожиев-“Пахтакор”, Виталий Денисов - “Локомотив” (Россия).
Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов - “Краснодар” (Россия), Сервер Жепаров - “Ульсан” (Жанубий Корея), Азиз Ҳайдаров - “Аш-Шабоб” (БАА), Фозил Мусаев - “Сепаҳон” (Эрон), Сардор Рашидов - “Ал-Жаиш” (Қатар), Санжар Турсунов - “Ворскла” (Украина), Станислав Андреев-“Пахтакор”, Жавоҳир Соҳибов - “Пахтакор”, Жасур Ҳасанов - “Локомотив”, Санжар Шоаҳмедов - “Локомотив”.
Ҳужумчилар: Марат Бикмаев - “Локомотив”, Игор Сергеев - “Пахтакор”, Элдор Шомуродов - “Бунёдкор”, Александр Гейнрих - “Ордабаси” (Қозоғистон)
Миллий терма жамоа – бу халқ жамоаси деб бежизга айтишмаган. Марҳамат, ўз танловингизни киритинг, азиз мухлислар.
Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланадиган ўйин учун расмий таркиб тахминан 17:00 атрофида маълум бўлади.
Абдумажид Қодиров