"Лацио" клуби тажрибали ҳужумчиси Мирослав Клозе фаолиятини МЛС чемпионатида давом эттириши мумкин.
TMW нашрнинг маълумотига кўра, 37 ёшли футболчининг хизматларига бирига уч клуб қизиқмоқда – "Лос-Анжелес Гэлакси", "Нью-Йорк" ва "Чикаго". Айтиш жоизки, германиялик футболчининг амалдаги шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади, январдан бошлаб эса у расман бошқа клублар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эгадир.













