“Севилья” “Боруссия” Дортмунддан италиялик ҳужумчи Чиро Иммобилега эгалик қилиш ҳуқуқини сотиб олиши шарт. Бу ҳақда Bild га асосланиб Спорт Экспресс нашри хабар тарқатган.
25 ёшли форвард Андалусия клубига ёзги трансфер ойнаси вақтида бир мавсум ўйнаш шарти билан ижара асосида кўчиб ўтганди. Аммо немис нашри маълумотига кўра Иммобиле “Севилья” таркибида Примерада 5 та ўйин ўтказса, Эмери мураббийлик қилаётган испан клуби футболчини сотиб олиши талаб этилади.
Келишувнинг ушбу банди бўйича “Севилья” ижара учун тўланган уч миллиондан ташқари яна 11 миллион евро товон пули эвазига футболчига эгалик қилиш ҳуқуқини тўлиғича сотиб олиши мумкин.
Бу йилги мавсумда Иммобиле Ла Лигада 5 учрашув ўтказган ва 1 та гол киритган, шунингдек, Чиро ЕЧЛ доирасида ҳам 2 та ўйинда майдонга тушган.