Барча футбол мухлисларининг диққат эътибори Ўзбекистон миллий терма жамоасининг КХДРга қарши бўлажак ўйинига қаратилганлиги аниқ. Шу сабабдан, биз яна футбол мутахассисларининг фикрларини сизларга тақдим этишда давом этамиз. Бу сафар “Sport” телеканали катта муҳаррири ва шарҳловчиси Фарруҳ Расуловнинг бўлғуси беллашувдан нималарни кутаётгани билан қизиқдик.
Муросасиз беллашув
Эртанги ўйин жуда қизғин ва муросасиз ўтиши аниқ. Чунки ҳар икки терма жамоа ҳам гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилади. Томонларнинг ўзаро ўйини ҳар доим кескин курашлар остида ўтган. Албатта, мен барча кутаётганидек, бу учрашувда ғалаба қозонишимизни кутяпман. Ҳисобга келсак 2:0 бўлса, етарли (кулади).
Боз устига, миллий терма жамоамиз биринчи турдаги мағлубият тасодиф эканлигини исботлаши шарт. Бунинг учун улар эртага илк дақиқалардан олдинга ўтишлари аниқ.
Қанотларнинг фаоллиги ғалабанинг омили
Бўлажак ўйинда биз қанотлар фаоллиги орқали рақибни ортда қолдиришимиз мумин. Чунки терма жамоамизнинг ҳар икки қанотида тезкор ва ҳужумларни якунловчи футболчилар жамланишган. Масалан, Сардор Рашидов айни пайтда жуда ҳам ажойиб формада. У хорижда тўп тепмоқда ва деярли ҳар турда гол урмоқда. Шунингдек, Станислав Андреев ва Элдор Шомуродов ҳам учрашувда фаоллик кўрсатиши мумкин. Уларнинг дриблинги ҳам чакки эмас. Марказдан Одил Аҳмедов рақибга етарлича муаммолар пайдо қилишини гапирмаса ҳам бўлади.
Тўғри, КХДР ҳам анойилардан эмас. Лекин бизни бу учрашувда фақат ғалаба қаноатлантиради. Шундай экан миллий терма жамоамиз бўлажак ўйин олдидан бир тан-у бир жон бўлиб ҳаракат қилишса, марра бизники бўлиши аниқ. Энг асосийси, тезкор гол уриб, ўзимизга бўлган ишончни янада ошириш зарур.
Бошланғич таркибдан кимлар ўрин олади?
Бўлажак беллашувда менинг таҳминимча, бошланғич таркиб қуйидагича кўриниш олади: Александр Лобанов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Виталий Денисов, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Станислав Андреев, Игор Сергеев. Энг асосийси, майдонга ким тушишидан қатъий назар, юртимиз шарафини сидқи дилдан ҳимоя қилса, бас.
Олдин айтиб ўтганимиздек, футбол оламида ижод қилаётган мутахассисларнинг миллий терма жамоамиз ҳақидаги фикрларини бериб боришни мақсад қилганмиз. SPORTS.uz дан узоқлашманг. Олдинда Сиз азизларни янада қизиқарли фикр ва мулоҳазалар кутиб турибди.
Бекзод ИСАЕВ суҳбатлашди
«Барселона» Мессини чақирмоқчи [6908]
«Вильярреал» футболчиси «Реал» кийим алмаштириш хонасига кирди [4987]
"Реал" Винисиуснинг жароҳати бўйича расмий маълумот берди [4375]
Россия чемпионати. Файзуллаев гол урган ўйинда ЦСКА «Динамо»ни мағлуб этди (видео) [3543]
"Реал Мадрид" Трентнинг трансферини тезлаштирмоқчи [3154]
Карвахаль: "Раҳмат, "Реал"!" [3146]
"Арсенал"нинг собиқ футболчиси "МЮ"га ўтганини тасдиқлади [3010]
Анчелотти: «Винисиус ҳам жароҳат олди» [2719]
Икки инглиз супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи [1867]
"МЮ" футболчиларининг тен Хагдан норозилиги сабаблари маълум бўлди [1770]