Кириш Регистрация
27/09 00:00 Сельта 0-1 Атлетико
27/09 17:00 Қизилқум 1-0 Металлург
27/09 17:30 Таиланд 2-5 Франция
27/09 19:15 ОКМК 1-0 Локомотив
27/09 23:45 Милан 3-0 Лечче
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл - Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе - Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор - Насаф
28/09 18:00 Удинезе - Интер
28/09 19:00 Арсенал - Лестер
28/09 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон - Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
28/09 19:00 Челси - Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано - Леганес
28/09 21:00 Женоа - Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад - Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон - Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья - Аталанта
29/09 00:00 Осасуна - Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид

Хайрулла Ҳамидов: Миллионер бўлишни хоҳлайсизми?!

Баҳо:
+2 | -

Тунов куни “Ёшлар” телеканалида “Харобадан чиққан миллионер” фильмини қўяётган экан. Менга ушбу фильмнинг сценарийси жуда ёқади. Актёрлар маҳорати ҳам бир нави, сценарийни ёзган одамга ҳурматим ўзгача. Бутун фильмнинг юкини шу биргина сценарий кўтарган, деб ўйлайман.

Ўша, тасодифан ўйинга тушиб қолган болага қараб туриб, уни бирдан Самвел Бабаянга ўхшатиб юборсам, денг… Ҳа, худди ўзи! Харобадан чиққанлиги эмас, ҳеч ким кутмаган жойдан ТЕРМА ЖАМОА мураббийлигига келиб қолганлиги ўхшаш туюлди. Тўғри, бунга қадар босиб ўтилган йўл бор. Узоқ йўқ, бу мавқега ҳақли йўл, дейишингиз мумкин, менимча ундоқ эмас. Самвел бу йўлда елкадошларию устозлари, ҳамфикрлари билан келди. Ва кўп ҳолларда масъулият бошқаларнинг зиммасида бўлди. Ҳозир эса унинг бир ўзи қолган. Телекўрсатув бошловчиси қаршида битта ўзи турибди.
Бу “кўрсатув” эса аёвсиз. Унинг шартлари оддий: фақат ютиш керак. Ҳозир унга таклиф этилган мураббий ҳам ҳинд боласи сингари битта саволни топа олмаса, ўйин билан хайрлашади. Шармандаларча хайрлашади. Олдин тўплаган очколарию пуллари ҳавога учиб кетади. Ишонаверинг, Худо кўрсатмасину, ёмон натижа бўлиб қолса, ҳеч ким уни Баҳрайнни меҳмонда енгиб келган эдию, деб эсламайди. Фақат шу ўйин туфайли маломатлар тоши остида қолиб кетади.
Фильмдаги бола билан Бабаяннинг биттагина фарқи бор. У ҳам бўлса, фильмдаги боланинг фойдасига – харобадан чиққан ўспирин енгилиб қолгани билан у қадар катта нарса йўқотмасди. Ўша ерда тўплаган маблағидан қуруқ қоларди, холос. Аммо Бабаян жуда катта нарса ютқазиши турган гап. Биз терма жамоамиз бўлгани учун ҳам ва айнан шу ходисаларга йўл бериб қўйиш эҳтимоли борлиги учун ҳам фақат ва фақат ғалаба бўлсин, деяпмиз ҳозир.
Яна бир гап. У ҳам фильмнинг бош ғоясига тааллуқли. Одам боласи тақдир ишларидан воқиф бўлолмайди. Кўпинча яхшилик деб ўйлаганларимиз ёмонликка айланади ва аксинча. Менинг назаримда, “Пахтакор” ҳамда “Металлург” жамоалари ўртасидаги ўйинда рўй берган ходиса айнан шу пайтга тўғри келиб қолгани билан ҳам ғирт яхшиликдир. Биринчидан, келишилган ўйинлар ҳақидаги афсоналарга чек қўйилди – ҳаммаси ростан бўлаётганлиги маълум бўлди – иккинчидан, бу воқеа Самвел Бабаянга ҳам ўта жиддий масъулият юклади. Мираброр Усмоновнинг минбарда туриб гапирган гаплари таъсиридан, терма жамоага яхши натижа кўрсатишдан ўзга йўл қолмади. Яъниким, Бабаянга терма жамоа бу сафар чиндан ҳам халоскор вазифасини ўтаб берди. Ва бу ажиатажнинг давом этишига қаранг! Агар бу нарсалар кимдирнинг сценарийси бўлса, э, беш кетдим аммо!!!
“Шимолий Корея, марҳабо! Ия, сиз ўша корейсларми, Қосимов жамоасини биринчи бўлимдаёқ тўртта гол билан сийлаган? Қани, тўрга ўтингчи…”
Мураббийларни солиштириш одати бизда ҳам бор, рози бўласиз. Усиз бўлмайди-да. Олдинги мураббий билан кейингиси барибир солиштирилаверадию, лекин, тан олишимиз керакки, айнан шу баҳсга қадар Қосимов ва Бабаян ўртасидаги фарқ ҳақида асосли фактлар етарли эмасди. Ана энди бор! Қосимов енга олмаган ва уни истеъфога чиқишга мажбур қилган рақиб Бабаянга қарши сафланади. Шу ўйин орқали салоҳиятлар ўртасидаги фарқ юзага чиқади, албатта.
Менимча, бу баҳс ўта оғир ўйин бўлади. Олдингисидан ҳам. Шимолликлар кучлилигидан эмас, терма жамоамиз уйида ўйнаётганлигидан бу хавотир. Бабаян айтдику, биз меҳмонда яхши ўйнаймиз, деб… Бироқ, мен Самвел Бабаяннинг бир ишидан барибир хотиржам бўла оламан. Рақибни жиддий ўрганишига шубҳаланмайман. У бундай ишларни эплайди. Яхши эплайди, деб ҳисоблайман. Хорижлик мураббийни шунинг учун ҳам олиб юрибди. Бизга ҳам, Жоржевичнинг асосий юмуши рақибларни ўрганиш эканлигини айтиб ўтган, эсингизда бўлса… Барибирам ўйин оғир бўлади. Ишонаверинг!
Энг катта сабаби, биз майдонга ғалаба учун тушамиз. Бошқа чорамиз йўқ. Енгиш учун тушган жамоа рақибига қараганда кўпроқ ҳужумга ўтади. Мажбур. Ўша гапни яна такрорлашга изн беринг: Биз биринчи бўлиб гол урмасак, тамом бўламиз. Руҳий томондан ожизлигимиз борлигини корейслар яхши билишади. Улар эса қарши ҳужумдан фойдаланишга уринадилар. Қарши ҳужумдан гол бўлгунига қадар ҳужумдан гол уриб олишимиз лозиму лобуддир. Узоқдан бериладиган зарбаларни кўпайтириш борасида иш олиб борилаётган бўлса ҳам, ажаб эмас. Ўйиннинг дастлабки йигирма дақиқалиги барча масалани ҳал қилиб беради, деган тахминим бор.
Энди бу саҳифада, очиғи, миллий чемпионатимизнинг охирги турларида содир бўлган воқеаларни, шубҳали ишларни гапиргим йўқ. Кайфият бузилади. Гарчи бу ҳолатлар терма жамоамиз ўйинига ҳам ўз таъсирини ўтказишини билсак-да, илойим, четлаб ўтсин, деймиз, начора! Ундан кўра “Харобадан чиққан миллионер”га қайтайлик.
Биздаги миллионер бўлмоқчи одамнинг яна бир фарқини кўриб қолдим. Ҳинд боласига қаттиқ шубҳаланишади ва у барча саволларга тўғри жавоб бериб бўлгач терговхонага таклиф этилади, тўғрими? Биттагина жавобни билмай қолганида у ерга бормасди. Терма жамоамиз бош мураббийида тескари ҳолатми, дейман-да…
Хуллас, йигитларга омад! Юрт шаъни турибди. Тақдир ипи бир-бирига боғлиқ кетади. Терма жамоамиз Бабаянни қутқариб қолиши керак. Бабаян эса футболимизни. Шундан кейин баъзи ишларга кўз юмиб юборишса ҳам, ажабланмаймиз. Ҳатто рози бўлиб кетсак ҳам керак. Буни вақт кўрсатади. Ҳозир эса тонг. Бир одамни уйғотмоқчиман:
“Тонг отди, туринг, жаноб. Сизни буюк ишлар кутмоқда!”
Тушунган тушунди…

Хайрулла Ҳамидов

Манба: gol.uz
Киритилди: 13:01, 12.11.2015.
Ўқилди: 6429 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.