Хабарларга кўра, Винисиус Жуниорнинг Мадриднинг «Реал» клуби билан шартнома бўйича музокаралардаги янги талаблари маълум бўлди.
26 ёшли футболчи билан тузиладиган янги шартнома шартлари сўнгги икки мавсум давомида «Реал»да баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда, чунки унинг ҳозирги келишуви муддати келаси ёзда ўз ниҳоясига етади.
Винисиус клуб билан янги шартнома бўйича музокараларни қайта бошлаш ниятида, гарчи томонлар келишувга эришишдан ҳали анча узоқдек кўринса-да.
OKDIARIO маълумотларига кўра, Винисиус мавсумига тахминан 20 миллион евро (соф фойда) миқдорида иш ҳақи олишни кўзламоқда. Бу уни Килиан Мбаппе ва Жуд Беллингем каби футболчилар билан бир қаторга қўйган бўларди, аммо клуб бундай битимни маъқуллашга иккиланмоқда.













