«Реал» президенти мавсум якунланганидан кейин жамоа таркибида айрим ўзгаришларга қўл урмоқчи.
Перес ҳужумчилар Криштиану Роналду ва Карим Бенземани сотиб, уларнинг ўрнига «Бавария» ҳужумчиси Роберт Левандовски ва «Челси» ярим ҳимоячиси Эден Азарни сотиб олмоқчи. Шунингдек, Роналду ва Бенземанинг сотувидан тушган маблағ эвазига «Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеани харид қилмоқчи.
Маълумотларга қараганда, жамоа президентининг мазкур режалари «Реал»нинг ушбу мавсумда қайд этадиган натижаларига боғлиқ эмас.