Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

“Ўнта негр боласи”

Баҳо:
+ | -

Агата Кристи ўзбек футболини томоша қилганида, ёқа ушларди. Ўғил бола гап: Ия, менинг асарларим бу ерда жонлироқ ижро этиляптику, деб
Нега ундай деяпман, биласизми, унинг “Ўнта негр боласи” деб аталмиш машҳур асари бор, уни ўқиганлар сероб. Ўқилмаган бўлса ҳам, томоша қилганлар талайгина топилади. Ҳозир ўзбек футболида ўша фильмнинг қисқача кўриниши намойиш этилмоқда. Жуда кўп жамоалардан мураббийларни хайдашди. Энг машҳурлари табиийки, Лушан ва Абрамов. Қолганлариниям биласиз, Исмоилов, Агамуродов, Бабаян, Гесс, Мирсодиқов, Мочинов…
Юқорида номларини алоҳида ажратиб берганларим ўта ноқулай пайтда кетишди. Бу эса жуда шубҳали-и-и-и…
Ҳай, майли, Агата Кристига қайтамиз. Машҳур ёзувчи бошқа асарларига қараганда, айнан шу романида ўзига хос бўлмаган услубни ишлатган. Асарнинг охиригача энг асосий, бош қаҳрамонини яшириб келган. Уни шу қадар яширганки, ёзаётган пайти ўзиям эсдан чиқариб қўйишига бир баҳя қолган. Ҳазил.
Бизда ҳам мураббийлар борасида содир бўлаётган ишлар ўша “ўнта негр боласи”ни эслатиб юбормоқда. Ўша асарга ўхшаб, битта-битта мураббийлар йўқолиб бормоқда, сезяпсизми? 8та одам ҳазилми-е?!
Лигамизда жамоалар сони у қадар кўп эмас-да, агар сал кўпроқ бўлганида, аниқки
уларнинг сони 10тага етарди ва Агатахоним ху-ув боя ушлаган ёқасини умуман қўйвормайдиган ҳолга тушарди.
Энди олдимизда масъулиятли иш турибди. Ёзувчи хонимга эргашиб, қотилни қидиришимиз керак. Ахир, бу ишлар ўз-ўзидан бўлмаётгандир?!
“Ўнта негр болалари” битта-битта йўқолиб, марра чизиғига ҳам келиб қолдилар, адашмасам. Ортга қарашга имконимиз бор. Бундо-о-о-оқ орқага қарайлик-чи, нима гап экан?
Ия, мураббийлардан бири сездирмасдан, “клубдан бўшадим” деган ёзув билан бизни чалғитиб келаётган экан-ку. Аслида, кетмаган экан. Ана-а-а, қотил ҳам топилди. Демак, у ҳаммани “ўлдим” деб алдаган ва ўлганлар ичида яшаб келган. Ундан ҳеч ким шубҳа ҳам қилмаган. Хоҳлаган ишини қилаверган сўнг. Агата Кристи бўлиб кетинг-е, муаллиф!”
Асарни шу қадар кучли ёзгансизки, кап-катта персонаж орада сезилмай ҳам кетган экан…
Кристининг фарзандлари шу воқеани эшитиб қолишса борми, муаллифлик ҳуқуқини талаб қилиб, нега момомизнинг китобидаги воқеани кўчириб, яшил майдонга тадбиқ этяпсизлар, дейишлари турган гап. Хушёр бўлишимиз керак, кўчирчамилик яхшимас:)

Сервер Тошқандий.
“Чемпион” газетасининг 5 ноябрь сонида чоп этилган.

Манба: gol.uz
Киритилди: 13:10, 13.11.2015.
Ўқилди: 10524 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.