“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Хуан Мата собиқ жамоаси “Челси”нининг ҳозирги муваффақиятсизлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Мен “Челси”нинг мағлубиятидан ҳеч қачон қувонмаганман. Чунки бу жамоа мен учун кўп нарса берди. Дарҳақиқат клуб айни дамда оғир даврни бошидан ўтказмоқда. Умид қиламанки, Моуриньо “Челси”ни ўз даражасига қайтара олади. Бу клубдан кетишимнинг сабаби, Лондонда етарлича ўйин амалиётига эга бўлмадим. Лекин бунда ўзимдан бошқа ҳеч кимни айбламайман”,- дейди Мата.