Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ЖЧ-2018. Рақибимиз Яман ҳақида

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралаш босқичи "H" гуруҳи 8-тур ўйинлари доирасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси 17 ноябрь куни  Тошкент вақти билан соат 20.30да меҳмонда Яманга қарши майдонга тушади. Ушбу учрашув айни пайтда Яманда нотинчлик ҳукм сураётгани учун Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтади. Сабаби, ФИФА қарорига мувофиқ хавфсизликни таъминлаш мақсадида Яман термаси саралашдаги барча “уй учрашув”ларни айнан Доҳада қабул қилиб келмоқда.

Яман Футбол Ассоциацияси:
Ташкил топган йили – 1962 йил
ФИФА аъзоси – 1980 йил
ОФК аъзоси – 1962 йил
Яман – ОК-1976 (гуруҳ босқичи) иштирокчиси.

Энг йирик ғалабаси:  19.02.1999. Яман - Бруней  7:1
Энг йирик мағлубияти: 14.12.2002. Гонконг - Яман 5:0
    
Яман терма жамоаси ЖЧ-2018 ва ОК-2019 қўшма саралашининг 1-босқичида Покистонга қарши икки ўйин натижасига (3:1, 0:0) мувофиқ 2-босқичга йўл олган.

2-босқичнинг дастлабки турида КХДРни “ўз ўйида” қабул қилган яманликлар 0:1 ҳисобида имкониятни бой беришади. Лекин, орадан кўп вақт ўтмай мазкур ўйин учун Яманга (0:3) техник мағлубият ёзилади ва қўшимчасига 6 минг швейцар франки муғдорида жариймага тортилади. Боиси, ушбу учрашувда дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юбориши лозим бўлган Абдулрабу Али ар-Радаининг Яман таркибида майдонга тушганлиги сабабли ФИФАнинг бундай қарорга келишига асос бўлади.

Яманга қарши биринчи даврадаги ўйин Самвел Бабаяннинг Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги илк баҳс бўлганди. Тошкентда бўлиб ўтган ўйинда Гейнрихнинг голи вакилларимизга ғалаба келтирганди.

Яманнинг 2-босқичдаги натижалари:
11.06.2015    1-тур. Яман – КХДР 0:3
16.06.2015    2-тур. Яман - Филиппин 0:2
03.09.2015    3-тур. Ўзбекистон - Яман 1:0
08.09.2015    4-тур. Яман    - Баҳрайн 0:4
08.10.2015    5-тур. Яман дам олди.
13.10.2015    6тур.  КХДР – Яман 1:0
12.11.2015    7-тур. Филиппин    - Яман 0:1
17.11.2015    8-тур. Яман - Ўзбекистон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Яман билан 3 марта ўйнаган бўлса, барчасида вакилларимиз ғалаба қозонган. Тўплар нисбати: 7-1, МТЖмиз фойдасига.
               
1) ЖЧ-1998. Саралаш босқичи. Гуруҳ. Сано. 09.05.1997. Яман-Ўзбекистон 0:1
2) ЖЧ-1998. Саралаш босқичи. Гуруҳ. Тошкент 24.08.1997. Ўзбекистон-Яман 5:1
3) ЖЧ-2018. Саралаш 2-босқич. Гуруҳ. Тошкент 03.09.2015. Ўзбекистон – Яман 1:0

Учрашувни уммонлик ФИФА рефериси Абдуллоҳ Муҳаммад Ал-Ҳилолий (Уммон) бошқариб боради.

“H” гуруҳи. 7-турдан кейинги мусобақа жадвали.

ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко
1 КХДР 6 4 1 1 10-5 13
2 Ўзбекистон 5 4 0 1 15-6 12
3 Филиппин 6 2 1 3 5-9 7
4 Баҳрайн 5 2 0 3 7-7 6
5 Яман 6 1 0 5 1-11 3

 

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:30, 14.11.2015.
Ўқилди: 6781 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Перес «Реал» учун янги юлдуз танлади [2132]

Моуриньонинг «Реал» билан шартнома муддати маълум бўлди [2127]

Zo'r TV телеканали 16-май куни Англия кубогининг финали — «Челси» - «Манчестер Сити» ўйинини жонли трансляция қилади [2037]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [1791]

АПЛ. «Астон Вилла» «Ливерпуль»ни мағлуб этиб, Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [1763]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [1687]

Marca: Жозе Моуриньо — 99 фоизга «Реал»нинг янги бош мураббийи [1585]

Фермин Лопес Флорентино Переснинг «ўғирланган совринлар» ҳақидаги айбловига кескин жавоб қайтарди [1583]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [1542]

«Ҳеч қачон!»: Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги хабарларга кескин жавоб қайтарди [1509]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик