Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

«Энди фаворит икки киши - Шаҳзода Али ва Шайх Салмон»

Баҳо:
+ | -

РФИ фахрий президенти, ФИФАнинг собиқ вице-президенти Вячеслав Колосков «СЭ» мухбирлари билан суҳбатда халқаро футбол уюшмасини бошқаришга номзод даъвогарларга бирма-бир тўхталиб, уларнинг имкониятларини ўзича баҳолаб чиқди.

Умумий фикр

- Чамаси бир ҳафтача олдин сайловлар Платини иштирокида бош­қача, унингсиз умуман бошқача кечишини айтгандим. Кўринишидан, УЕФА раҳбари рўйхатга киритилмайди, чоғи. Бундай ҳолатда 2 нафар номзод ғолиблик учун фаворитга айланади: шаҳзода Али ва шайх Салмон.

Шаҳзода Али бин ал Ҳусайн ҳақида

- Етарли даражада кучли номзод. Узоқ йиллар ФИФА Ижроий қўмита аъзоси сифатида фаолият юритган. Охирги сайловларда эса, Йозеф Блаттерга рақобат кўрсатиб, анча кўп овоз тўплади. У аниқ лойиҳа билан курашга қўшилдики,  якунда ФИФАнинг янги раҳбари бўлиши мумкин.

Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа ҳақида

- Шайх Салмон - футболда янги «фигура» эмас. У ҳам ФИФА Ижроқўмида фаолият юритган, ОФК президенти сифатида ишлаяпти. Умуман, Осиёда ўта обрўли шахс. Ўйлашимча, сайловларда ғалаба қозониш учун айнан унинг имконияти кўпроқ. Тўғри, эҳтимолки, ғолибни аниқлаш учун 2-3-турларга ҳам эҳтиёж сезилади.

Жанни Инфантино ҳақида

- Инфантино номзоди ҳар эҳтимолга қарши илгари сурилди. Яъни Платини сайловларга қўшилмасагина, у курашни давом эттиради. Бу ҳақда Жаннининг ўзи ҳам гапирди. Қисқаси, мажбурий номзод. Инфантино Европа футбол ассоциацияларида тор доирада таниқли. Шунинг баробарида у УЕФА учун муносиб бош котиб. Дейлик, 1-турда европаликлардан етарлича овоз олиши мумкин, аммо умумий ғалаба учун имкониятлари паст, барибир.

Жером Шампань ҳақида

- Кўп овоз жамлаш имкониятига эга эмас. Зеро, анчадан буён футбол соҳасида ишламаяпти. Тўғри, вақтида турли федерацияларда маслаҳатчи ролини бажарган. Қолаверса, ФИФА бош котиби ўринбосари бўлган - миллий ассоциациялар билан алоқаларга жавоб берган. Аммо ўзини тўлиқ намоён этолмаган. Аслида тадбиркор шахс, аммо унинг ҳаракатлари кўпинча ортиқча саволлар келтириб чиқарарди.

Токио Сексвале ҳақида

- Ҳурматли инсон, аммо футболга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Кўп овоз тўплайди, деб ўйламайман. Ҳарқалай, бутун Африка айнан уни қўллаб-қувватламаса керак. Оддий айтганда, миллионлар ўйини учун янги одам. Тўғри, Токио вақтида ЖАРда вазир лавозимини ҳам эгаллаган. Мен уни ЖЧ-2010 ташкилий қўмитасидаги фаоллиги туфайли яхши эслаб қолганман. Лекин барибир, ғалаба қозонишга имконияти ҳаминқадар...

Яна умумий фикр

- Кўп нарса 5 нафар номзоднинг 26 февралгача бўлган муддат давомида қандай лойиҳа тақдим этишига боғлиқ. Умуман, бўлажак сайловлар охирги даврдаги энг қизиқарлиларидан бири бўлади. Хусусан, ОАВда катта «тўлқин» кўтарилишини кутяпман. Россия учун ҳам бу оддий воқелик эмас. Ахир биз 2018 йили ЖЧни қабул қиламиз. Айни пайт барчамиз (биринчи навбатда, Виталий Мутко) умумий ҳолатни обдон ўрганишимиз, ҳар куни ўзига хос мониторинг олиб боришимиз лозим. Блаттер вақтида ЖЧга боғлиқ хавф йўқ эди, бироқ энди ФИФАга янги раҳбар келгач, ҳар нарса рўй бериши мумкин. Яъни президентга қандайдир босим ўтказилиши эҳтимоли ҳам бор. Шундай экан, қўл қовуштириб ўтириш ярамайди. Аксинча, ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш йўлида зарур чораларни кўришимиз керак.

Абдуллохон ИСРОИЛХОНОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 12:02, 17.11.2015.
Ўқилди: 3147 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.