«Барселона» скаутлари Англия терма жамоаси ва «Эвертон» ҳимоячиси Жон Стоунзни Францияга қарши ўртоқлик ўйинида (2:0) кузатишди.
Маълумотларга кўра, каталонияликлар марказий ҳимояни кучайтириш мақсадида футболчини қўлга киритишмоқчи. "Барса"га «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» рақобат кўрсатиши мумкин.
"Эвертон" ҳимоячи учун 40 миллион евродан ортиқ маблағ талаб қилиши трансфернинг амалга ошишига тўсқинлик қилиши мумкин.