Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

“Бунёдкор” мавсумни ажойиб ғалаба билан якунлади

Баҳо:
+ | -

Олий лига 30-турида Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси “Қўқон-1912” клубини қабул қилиб, йирик 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ҳисобнинг ўзи ҳам кўрсатиб турибдики, “Бунёдкор” учрашув давомида катта устунликка эга бўлди ва ҳақли равишда йирик ҳисобда устун келди.

Учрашувнинг 8-дақиқасида Воҳид Шодиевга нисбатан ишлатилган қўполликдан сўнг белгиланган пенальтини Виктор Карпенко аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бирични бўлим ўрталарига келиб эса Минори Сато чиройли комбинацияни ажойиб гол билан якунлади – 2:0.

Танаффусдан кейин “Бунёдкор” яна учта гол уришни уддалади. 10 дақиқа ичида, аниқроғи 60 ва 70-дақиқаларда Воҳид Шодиев дубль қайд этган бўлса, захирадан майдонга тушган Достонбек Ҳамдамов бешинчи голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, “Бунёдкор” мавсумни ажойиб ғалаба билан якунлади. 2015 йилги чемпионат якунига кўра, “Бунёдкор” 4-ўрин билан кифояланди.

Олий лига-2015, 30-тур
“БУНЁДКОР” – “ҚЎҚОН-1912” 5:0 (2:0)
Голлар: Виктор Карпенко 8 пенальти (1:0), Минори Сато 27 (2:0), Воҳид Шодиев 60 (3:0), Воҳид Шодиев 70 (4:0), Достонбек Ҳамдамов 82 (5:0)
Огоҳлантиришлар: Дилшод Жўраев 34, Минори Сато 59
Четлатиш: Руслан Матниёзов 85
“Бунёдкор”: 1.Павел Бугало 2.Акмал Шораҳмедов 4.Хайрулла Каримов (С), 5.Дилшод Жўраев (27.Сардор Собирхўжаев, 46), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги (20.Самир Бекрич 73), 9.Минори Сато, 14.Водиев Шодиев, 22.Рустам Ашурматов, 77.Виктор Карпенко (17.Достонбек Ҳамдамов 56), 39.Элдор Шомуродов
Захира: 45.Акбар Тўраев, 47.Акрамжон Комилов, 88.Анвар Ражабов
“Қўқон-1912”: 1.Руслан Матниёзов, 5.Жалил Кимсанов, 6.Баҳодир Акрамов, 8.Нодирбек Қўзибоев, (3.Ҳасанбой Эргашев 46), 10.Қувондиқ Рўзиев (88.Суҳроб Қобилов 46), 11.Дониёр Усмонов (17.Азиз Тўхтабоев 73), 18.Сардорбек Эминов, 22.Ориф Мамажонов, 23.Фурқатжон Ҳасанбоев, 24.Илья Ильин, 29.Игорь Голбан
Захира: 12.Азиз Ашуров, 14.Авазхон Маматхўжаев, 15.Маъруф Зокиржонов, 26.Иқболжон Маликжонов
Ҳакамлар: Д.Пислегин (Тошкент) - 8,5; А.Снетков (Тошкент) - 8,3; Н.Рўзимов (Тошкент) - 8,3; А.Рубаков (Тошкент) – 9,0
Назоратчи: Ш.Жумаев (Шаҳрисабз)
ЎзПФЛ вакили: Г.Ртвеладзе (Тошкент)
19 ноябрь. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 817 томошабин

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 16:46, 19.11.2015.
Ўқилди: 3207 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.