“Эвертон” устози Роберто Мартинес ҳимоячи Жон Стоунснинг Мерсисайд клубидан кетиша ҳақида тарқалган миш-мишларга изоҳ берди.
“Бу борада ташвишланаётганим йўқ, чунки январда етакчи ўйинчиларни сотмаймиз.
Молиявий қарорлар чиқарадиган ҳолатда эмасмиз. Бор эътиборимиз ўйинга қаратилган.
Қишки трансфер ойнаси вақтида иложи борчи янги футболчи олишга уринамиз. Трансферларни 100 % амалга оширамиз дея олмайман, бунда гап таркибдаги рақобатни янада ошириш ҳақида бораяпти”, - дея Мартинес сўзларини келтиради The Telegraph га асосланиб Sports.ru.
Аввал Стоунсга “Барселона”, “Челси” ва “Манчестер Юнайтед” каби клублар қизиқиш билдиришганди.