"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес соғлиғидаги муаммолар сабаб "Барселона" қарши ўйинни ўтказиб юбориши ҳақидаги гап-сўзларга ойдинлик киритди.
"Мен соппа-соғман! Терма жамоа сафига жўнаб кетгунимга қадар "Реал"да шуғулландим. Ўшандаёқ 90 дақиқа ўйнашга тайёр эдим.
Терма жамоа сафида Чили ва Аргентинага қарши ўйинларда бошланғич таркибда майдонга тушдим вп тўлиқ ҳаракат қилдим. Ким мени носоғлом деяётган бўлса, гапиравериши мумкин. Мен соппа-соғман!", – дейди Хамес.