“Барселона” ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста унинг жамоаси Примеро 12-тури арафасида “Реал”нинг муаммоалари ҳақида ўйламаётганини маълум қилди. Қироллик клуби ўтган турда “Севилья” меҳмони бўлиб 2:3 ҳисобида мағлубиятга учраганди.
“Барселона” яраланган “Реал”га қарши тўп суради? Йўқ, бундай дейишга ҳали эрта. Чунки бор-йўғи 11 тур ўйналди холос. Биз рақибдан уч очкога олдиндамиз, аммо хотиржамликка берилишга асос йўқ. “Барселона” меҳмонда ҳам ғалаба қозонишга ва очколар фарқини оширишга интилиши керак.
“Реал” билан бўладиган баҳсда яхши ўйин кўрсатиб, турнир жадвалидаги ҳолатимизни яхшилаб олишни истаймиз. Эҳтимол, учрашув турнир жадвали нуқтайи назаридан у қадар аҳамият касб этмас, аммо қайд этиладиган натижа руҳий жиҳатдан муҳим рол ўйнайди”, - дея Goal порталига таяниб Иньестанинг фикрларини келтиради Championat.com.