“Наполи” жамоаси ҳужумчиси Гонсало Игуаин айни дамдаги ўзининг жисмоний ҳолати ҳақида гапириб ўтди.
“Ўтган мавсум мен учун бироз қийинроқ ўтганди. Шундан сўнг таътилда Мессининг озишига ёрдам берган мутахассис билан учрашдим. У менга ортиқча вазнга ега эканимни айтди. Ўшандан бери унинг кўрсатмаларига оғишмай амал қилмоқдаман. Бу вақт оралиғида кўнглим тусаган кўплаб нарсалардан ўзимни тийдим. Айниқса, денгиз маҳсулотларидан воз кечишга жиддий киришдим. Натижада 4 килограмм вазн ташлашга эришдим. Шунга яраша майдонда ўзимни нисбатан енгил ҳис қиляпман”,-дейди Игуаин.