Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

"Навбаҳор" - "Локомотив": Превью

Баҳо:
+ | -

21- ноябрь куни "Навбаҳор" ва "Локомотив" жамоалари Олий лига сўнгги турида ўзаро куч синашишади. Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ушбу жамоалар 21 бор бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда жамоамиз етти бор ғалаба қозонган. Рақибнинг ҳисобидаги ютуқлари сони ўнтани ташкил этмоқда. Тўртта ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 30:32, "Локомотив" фойдасига.  "Лочинлар" ўз майдонида "темирйўлчилар"ни сўнгги бор 2010- йилда таслим этишган. 5 йил аввал Алишер Маҳмудов ва Абдумалик Абдуллаевнинг голлари жамоамизга уч очкони тақдим этган. "Локомотив" Наманганда ўтказилган ўйинларда жами икки бор муваффақият қозонишган (2012 ва 2014 йил). 2012- йилга қадар тошкентликлар "Навбаҳор" майдонидан ғалабасиз қайтишганини таъкидлаш лозим. "Навбаҳор"нинг "Локомотив" устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:2 ҳисобини ташкил этган (2007 йил) бўлса, "темирйўлчилар"нинг жамоамиз дарвозасига урган энг кўп голи бештани ташкил қилади. Жорий мавсум биринчи даврасида "Локомотив" ўз уйида жамоамиз устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Марат Бикмаев (2 та), Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов ва Тимурхўжа Абдухолиқовларнинг голларига Шаҳбоз Эркинов жавоб қайтарганди.

2004 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:0

2005 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:0 (1:0).
Голлар: Д.Хожиев (17), И.Иномов (68), Х.Маҳмудов (75).

2006 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:0 (2:0).
Голлар: Д.Жабборов (30), М.Фозилов (33), А.Мирзоев (78).

2007 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 6:2 (2:1).
Голлар: В.Баранов (27), А.Султонов (41), М.Умрзоқов (55,69), Ғ.Жўраев (79), К.Боев (80) - И.Мўминжонов (17), А.Ҳайдаров (73-пен.).

2008 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:1 (3:0).
Голлар: Д.Жабборов (6), К.Абрамов (17), Ш.Мирхолдиршоев (45+1) - М.Идиатулин (66).

2009 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:0 (0:0).
Голлар: Д.Жабборов (60), Р.Бердимуродов (69).

2010 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:0 (0:0).
Голлар: А.Маҳмудов (80), А.Абдуллаев (84).

2012 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:2 (0:0).
Голлар: Д.Раҳматуллаев (39), Б.Мустафо (83).

2013 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 1:1 (1:0).
Голлар: С.Ҳамидов (29) – А.Холматов (83).

2014 йил
«Навбаҳор» – «Локомотив» – 0:1 (0:1).
Гол: И. Нагаев (45+1).

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:00, 20.11.2015.
Ўқилди: 2332 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.