“Бока Хуниорс” ҳужумчиси Хонатан Кальери “Челси” қизиқишлари доирасига кириб қолди.
Бу ҳақда ESPN ахборотига асосланиб Sports.ru хабар тарқатган. Лондон клуби 22 ёшли аргентиналик футболчини қишки трансфер ойнаси вақтида харид қилмоқчи. “Кўклар” “Монако”дан ижарага олинган ва қишда клубдан кетиши тахмин қилинаётган Радамель Фалькао ўрнини боса олишига ишонишаяпти.
Маълумотларга қараганда “аристократлар” скаутлари Кальерининг ўйнини “Бока”нинг Мексиканинг “Пуэбла” клубига қарши ўртоқлик учрашуви(0:1) пайтида кузатиб боришган.
“Челси”дан ташқари форвард хизматларига “Арсенал”, “Сток Сити” ҳамда “Интер” клублари ҳам бефарқ эмас.
Бу йилги мавсумда Кальери “Бока Хуниорс” иштирокидаги барча мусобақаларда 21 гол киритган ва шерикларига жами 11 голли пасни етказиб берган.