Кириш Регистрация
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина 2-2 Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ

Рафаэль Бенитес: «Барселона»ни ўз ўйинимизга мослашишга мажбур қилишимиз керак»

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Рафаэль Бенитес «Барселона»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Жамоанинг ҳолати ҳақида
Футболчилар "Барселона"га қарши ўйиннинг аҳамиятини тўлиқ ҳис қилишмоқда ва улар охиригача курашадилар. Ушбу мавсумда биз илк марта ўтган турда "Севилья"га қарши ўйинда ютқаздик. Ўша ўйиннинг биринчи бўлимида ёмон ҳаракат қилмадик. Аммо иккинчи бўлимда негадир ўйинимиз қовушмади. Аввалги даражага чиқиш йўлини топишимиз керак. Жамоа эртанги ўйинга руҳан яхши чоғланган, буни машғулот чоғида ҳам пайқашингиз мумкин. Мен ҳам оптимистик руҳ билан ёндошяпман.

Таркибни шакллантириш ҳақида
Биз учун ҳар бир ўйинчи мухим, ҳар бирига ўйнаш имконияти берилиши мумкин. Рамос ўйинда иштирок этиш учун қўлидан келган барча ишни қилди, биз буни қадрлаймиз. Сардор майдонда бўлиши керак, бўлади ҳам.

Ҳужумкор ўйин услуби ҳақида
Ҳар бир жамоада турли ўйин услублари жорий қилинади. Табиийки, "Барселона"га қарши ўйинга «Ливерпуль» ёки «Эстремадура»ни бошқарган пайтимдагидек услубни қўлламоқчи эмасман. Бу бошқа-бошқа нарсалар. "Реал" ҳамиша ҳужум қилиши, босим ўтказиши ва гол уриши керак. Ўйинчилар ўйин услубимиз борасида норозилик билдиришмади. Барча мухлисларимизга айтишим керакки, бу ёлғон. Мутахассисларнинг фикрини ҳурмат қиламан, лекин энг ҳужумкор жамоа — бу дарвоза томон кўп зарба берадиган ва кўп гол урадиган жамоадир. Бу ҳаракатларимиз самарали чиқяпти ва биз янада яхшироқ ҳаракат қилишга ҳаракат қиламиз.

Хамес ҳақида
У терма жамоа сафидан жароҳат олмай қайтиб келганидан хурсандман. Ҳаммаси жойида, Хамес эртага майдонга чиқиши мумкин. У ажойиб ўйинчи ва ундан голлар кутамиз.

Роналду ҳақида
Ҳужум чизиғи вакиллари ўз жойларини бемалол алмаштириб ҳаракат қилишлари мумкин. Улар гол ураётган пайтларида, барча уларни мақтайди. Уларнинг ўйини қовушмаса, ҳужумчилар ўз жойларида ўзларини яхши ҳис қилмаётганлари ҳақида гапира бошлашади. Криштианунинг ўзига бўлган ишончи юқори. У ҳали кўплаб голлар уради. Гол уриш ва ўзини бахтли ҳис қилиш — унинг учун энг асосийси.

Ғалаба бўлган имконият ҳақида
«Реал» ким билан ўйнашидан қатъи назар ҳамиша гол уриши лозим. Биз рақиб ўйинига мослашишимиз керак эмас, аксинча, рақибни ўз ўйинимизга мослашишга мажбур қилишимиз лозим. Уй стадиони ва мухлисларимиз эртанги ўйинда бизни фаворитга айлантиради. Қийин ўйин бўлади, аммо у мухлисларга ёқади.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» – «Барселона» ўйини 21 ноябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 22.15да бошланади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 22:35, 20.11.2015.
Ўқилди: 3483 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.