Бугун Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги мавсумига якунланади. Тошкентнинг икки жамоаси — "Пахтакор" ва "Локомотив" чемпионлик йўлида ўз ўйинларини ўтказишади.
Нўъмон Ҳасанов шогирдлари Тошкентда "Андижон"ни қабул қилишса, "темирйўлчилар" Наманганда "Навбаҳор" меҳмони бўлишади. Сўнгги тур олдидан "Пахтакор" 72, "Локо" 71 очкога эга бўлиб туришибди. Демак, чемпионлик тақдири пахтакорчилар қўлида. "Локомотив" эса "Навбаҳор"ни мағлуб этишга ҳаракат қилган ҳолда, "Андижон"дан мўжиза кутишади.
Ҳар иккала ўйин 14:00да бошланади. Тахминан 16:00да икки жамоадан бирини чемпионлик билан табриклаймиз. Ҳал қилувчи ўйинларни сайтимиз орқали батафсиз ёритиб боришга ҳаракат қиламиз. Биз билан бирга бўлинг.