Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Эл-Класико арафасида Facebook фойдаланувчиларга вақтинчалик профил суратидан фойдаланишни таклиф қилди

Баҳо:
+1 | -

Футбол бўйича Испания чемпионати 12-тур учрашувлари доирасида Мадриднинг «Реал» ва Каталониянинг «Барселона» клублари ўртасида бўладиган учрашув — Эл-Класико арафасида Facebook ижтимоий тармоғи ўз фойдаланувчиларига профил суратларини мос равишда «Реал Мадрид» ёки «Барселона» рамзлари билан безашни таклиф қилди.

http://stadion.uz/images/news/R-B_Feysbuk.jpghttp://stadion.uz/images/news/R-B_Feysbuk.jpg

Facebook’даги хабарлар лентасига кўз югуртираётганингизда, профилига «Реал Мадрид» ёки «Барселона» клуби рамзлари фонидаги суратини жойлаштирган яқинларингизни кўргансиз. Айнан шу яқинларингиз профил фотосуратини ўзгартиргани ҳақидаги хабар (статус) остида тахминан мана бундай ёзув бўлади:

http://stadion.uz/images/news/R-B_Feysbuk2.jpg

«Синаб кўриш» тугмасини босишингиз билан, қуйидагича ойна очилади: унда нафақат Эл-Класико билан боғлиқ фонлар, балки бошқа тадбирлар учун ҳам тасвирларни топиш мумкин (масалан, Париждаги терактлардан сўнг, кўпчиликнинг профил суратида Франция байроғи шу йўл билан пайдо бўлганди):

Capture3

«Барселона» ишқибозларига ҳам, «Реал Мадрид» мухлисларига ҳам Facebook иккитадан сурат безагини таклиф қилган (қуйида «Реал» учун мўлжалланган безакнинг иккинчиси):

http://stadion.uz/images/news/R-B.Feysbuk3_.jpg

 

Facebook’нинг бу хизмати «Вақтинчалик профил сурати» (Temporary profil picture) деб аталади. Хоҳласангиз, бу суратни атиги бир соатга, истасангиз бир неча кунга жойлаштиришингиз ёки доимий сифатида қолдиришингиз мумкин.

http://stadion.uz/images/news/R-B.Feysbuk4_.jpg

Эслатиб ўтамиз, «Реал Мадрид» ва «Барселона» ўртасидаги учрашув 21 ноябрь, шанба куни Тошкент вақти билан 22:15 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:04, 21.11.2015.
Ўқилди: 3023 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик