Кириш Регистрация

“Реал” – “Барселона”: Футбол уммонида “музқоялар тўқнашуви”

Баҳо:
+ | -

Бугун барча футбол ишқибозлари эътибори Испания чемпионати 12–тур доирасида бўлиб ўтадиган “Эль-класико” учрашувига қаратилган. Ҳар икки клуб томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, жароҳат сабаб даволанаётган “Барселона” ҳужумчиси Месси ҳамда Франция термасидаги жамоадоши Матье Вельбуэна боғлиқ можароларда айбланган мадридликлар футболчиси Карим Бенземани майдонга қайтиши кутиляпти.

Ўтказилган 11 турдан сўнг “Барселона” ўзининг асосий рақобатчисидан уч очко кўп йиққан ҳолда чемпионат етакчиси бўлиб турибди. Рафаэль Бенитес шогирдлари ўтган турда “Севилья”дан 2:3 ҳисобида чемпионатдаги илк мағлубиятни қабул қилгач, каталонияликларни бир поғона олдинга ўтказиб юбордилар. “Барселона” билан бўлиб ўтадиган “класико” жорий ёзда жамоани қабул қилиб олган мураббий учун ҳақиқий синов бўлади.

Луис Энрике шогирдлари чемпионат давомида икки марта мағлубиятга учраганига қарамай, рақиблар устидан қозонилган тўққиз ғалаба уларни жадвал чўққисига олиб чиққан. “Барса” сўнги тўрт турнинг барчасида 13 бора тўп киритиб ғалаба қозонди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш лозимки, ўтган йилги чемпионлар Лигаси ва Испания чемпионати ғолиблари охирги беш ўйинни “Лас-Палмас” билан бўлган баҳсда жароҳат олган Лое Мессисиз ўтказдилар. Месси эса “класико”га катта эътибор билан тайёргарлик кўриш учун Бразилия термасининг Колумбия билан бўлиб ўтган 2018-йилги жаҳон чемпионати саралаш учрашувини ҳам ўткзиб юборди.

Мадридда бўлиб ўтадиган баҳс олдидан Луис Энрике мухлислар ёқимтойи -Мессининг асосий таркибда тушишига кафолат бермаган. Аргентиналик футболчи 26 сентябрдан бери ўйнамаганлиги боис идеал спорт формасида эмасдек... Лекин, Мессини “ёмон ўйнашни билмайдиган футболчи” дейишади. Унинг йўқлигида икки жамоадоши – Неймар ва Луис Суареслар ўзларини кўрсатишди. Агар бугун ўйинга тушиб гол урса “класико” тарихидаги энг зўр тўпурар “Реал” афсонаси Альфредо ди Стефанодан ўтиб кетади. Ҳозирда, уларнинг ҳар иккиси ҳисобида “Реал” ва “Барселона” қарама-қаршилигидаги 14тадан гол бор. “Барселона”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Иван Ракитич соғлиги ҳам тикланган

“Реал”да ҳам жароҳат олган футболчилар бирин-кетин сафга қайтмоқда. Асосий дарвазобон Кейлор Навас “Барселона” қарши ўйнаши кутилиши билан биргаликда Марсело ва Серхио Навас ҳам ишқибозларни хурсанд қилиб майдонга тушиши мумкин. Тўрт ўйинни ўтказиб юборган Бенземанинг бўлиб ўтган воқеалардан сўнг руҳий ҳолати қай даражада эканлигини билмасакда, Каримнинг майдонга тушиши учрашувни безаши турган гап.

Бугунги “класико” “Реал”нинг 43 бош мураббийи Бенитес учун дебют “класико” баҳси бўлади. Шу пайтгача Мадридда 85 бор бўлиб ўтган “класико”ларда “Реал” 52 марта ғалаба қозониб, 18 марта мағлубиятга учраган. Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду “Барса” дарвозасига 7 та гол киритган. Қизиғи, Роналду Испания чемпионатларида “Барселона”нинг илгари “Реал Сосьедед” сарҳадларини қўриқлаган чилилик голкипери Клаудио Браво дарвозасига 8 марта гол урган.

Бу ўйинн олдидан қилинадиган барча тахминлар бекор ... Чунки, бугун дунё юлдузлари йиғилган икки буюк жамоа ишқибозлар учун ажойиб ўйин намойиши учун майдонга тушади.

Тарихга назар: Суратда: 1929 йилдаги илк “Реал” – “Барселона” баҳси

Муаллиф: Элмурод Эрматов

Манба: kun.uz
Киритилди: 18:38, 21.11.2015.
Ўқилди: 3750 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.