«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионати доирасида ўтказилган «Реал»га қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Шонли ва эсда қоларли ғалаба бўлди. "Реал" — бизнинг азалий рақибимиз. У ҳам биз каби ўзи иштирок этаётган барча мусобақада ғалаба қозонишни истайди. Биз ўзимизни жуда яхши намоён қилдик ва рақибга нисбатан анча яхши ўйнадик. Ўзимиз режалаштирган ишни тўлиқ амалга оширдик.
Биз тўлиқ ташаббусга эга бўлдик. Бу ерда гап "Реал"нинг кучсизлигида эмас, балки "Барселона" жуда кучли. Биринчи бўлимда мукаммал ўйнадик, кўплаб вазиятларни юзага келтирдик ва ўз мухлисларимизни қувонтирдик.
Ҳафта давомида Мессини захирада олиб қолиш борасида қарорга келгандим. Месси менинг қароримни тўғри қабул қилди. Лео ҳаммасини яхши тушунди. Мессининг майдонга қайтиши билан ҳеч қандай муаммо юзага келмайди. Барча футболчилар ўйнашга шай ҳолатда бўлиши муҳим аҳамиятга эга», — дейди Энрике.