“Бенфика” сардори Луизао Португалия кубоги “Спортинг”га қарши учрашув вақтида(1:2) қўлидан олган жароҳати сабаб операция қилинди. Бу ҳақда “лочинлар” расмий твиттерига таяниб Sports.ru хабар берган.
34 ёшли бразилиялик ҳимоячининг икки ой давомида майдонга туша олмаслиги ва ЕЧЛ охирги икки тури “Астана” ҳамда “Атлетико” клубларига қарши ўйинларни ўтказиб юборишади.
“Маълум муддат танаффусдан кейин мен яна ҳам кучли футболчи сифатида сафга қайтаман”, – деб ёзган Луизаонинг ўзи твиттердаги саҳифасида.














