“Бавария” сардори Филипп Лам каталониялик мутахассис Хосеп Гвардиола клубни тарк этса унинг ўрнига бошқа бир кучли мураббий келишини таъкидлади.
Айни вақтда “Манчестер Сити” ҳамда “Челси” клублари қизиқиш доирасида бўлиб турган Гвардиоланинг “Бавария”даги келажаги сўроқ остида турибди.
“Гвардиола бир кун келиб “Бавария”ни тарк этса, унинг ўрнига бошқа бир кучли мураббий келишига ишонаман. Гвардиоланинг кейинги режалари борасида ўзимда ҳам аниқ маълумот йўқ”, — дея Ламнинг Kicker нашрига берган интервьюсини келтиради Championat.com.
Аввал Гвардиоланинг Бундеслига биринчи давраси якунига етганидан кейин клубдаги келажаги борасида “Бавария” раҳбарияти билан гаплашиб олиши ҳақида хабарлар тарқалганди. Эслатиб ўтамиз, мураббийнинг Мюнхен клуби билан амалдаги шартномаси 2016-йилгача тузилган.