"Атлетико" клуби ҳимоячиси Диего Годин “Барселона” жамоаси ҳужумчиси, ҳамюрти Луис Суарес ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Менинг фикримча, Суарес – дунёдаги энг яхши "тўққизинчи рақам". Унда идеал тўпурарга ҳос бўлган барча ҳислатда мужассам. Суарес Англияда тўп суриб юрган пайтларидаёқ буни ҳаммага исботлаб бўлганди. Луис ҳар қайси жамоада самарадор ўйин намойиш эта олади", – дейди Годин.