Айни вақт “Сток Сити”да ҳаракат қилаётган “Барселона” ва “Рома” собиқ ҳужумчиси Боян Кркич Каталония клуби бош мураббийи Луис Энрикенинг Рим клубидаги муваффақиятсизлигини таҳлил қилишга уринди.
Кркичнинг фикрича Италия футбол жамоатчилиги испаниялик мутахассис ўйин услубини тушунишмаган .
“Италиядаги футбол ва инсонлар ички олами бутунлай ўзгача. У ердагилар Луис Энрике яратишга уринган ўйин услубини яхши тушунишмаган. Италиялик футболчиларни ушбу йўналишда ишлатиш ниҳоятда қийин кечган, сабаби улар бутунлай ўзгача тайёгарланишган. Бироқ бу Луис Энрикега бевосита боғлиқ вазият эмасди. “Барселона”га қайтгач у муваффақиятларга эришишга ёрдам бера оладиган энг язши футболчиларни топди”, — дея Кркич сўзларини келтиради Marca га таяниб Championat.com.
Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике “Рома”да 2011 – 2012-йилги мавсум давомида тўп сурган ва мавсумнинг охиригача ишламай истеъфога чиқарилганди.