“Манчестер Юнайтед” собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни яна манкунианликлар таркибига қайтармоқчи. Бу ҳақда Marca нашри ахборотига асосланиб Championat.com хабар бермоқда.
Хабарга кўра, Фергюсон Португалия терма жамоаси сардори Мадридда шубҳа-гумонлар қуршовида қолганини яхши билади ва бундан унумли фойдаланиб қолмоқчи.
Аввал Англия грандини бошқараётган Луи ван Гал клубнинг юлдуз футболчи сотиб олишига умид қилаётганини айтиб ўтганди.
Роналдунинг ўзи ҳам мавсум охирида “Қироллик клуби”дан кетиши мумкинлигини инкор этмаяпти.
Испания ОАВда Роналдунинг мадридликлар бош мураббийи Рафаэль Бенитес билан муносабатлари яхши эмаслиги ҳақидаги гаплар тез-тез қаламга олинаяпти. Аммо иккала томон ҳам буни расман тасдиқлашгани йўқ.