Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Блаттер: Фақат ФИФА конгресси футболдан умрбод четлатиш ҳукмини чиқаришга ҳақли

Баҳо:
+ | -

ФИФА ахлоқ қўмитаси футболдан умрбод четлатиш ҳуқуқига эга эмас. Бу ҳуқуқ фақат ФИФА конгрессида бор. Бундай баёнот ФИФА президенти Йозеф Блаттер томонидан айтилган.

24 ноябрь куни УЕФА раҳбари Мишел Платинининг адвокати Тибо д'Але ФИФА ахлоқ қўмитаси ўз мижозини бир умрга футболдан четлатилишини талаб қилаётгани ҳақида айтганди.

Сўнгра Германиядаги нашрларда Блаттернинг ҳам умрбодга футболдан четлаштирилиши талаб қилинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

"Мен бундай маълумотни тасдиқлай олмайман. Агар мен ёмон одам бўлганимда бу ҳақда сизга дарҳол айтган бўлардим. Мен ФИФА амалдори эмасман, ФИФА конгресси томонидан сайланган президентман. Ташкилот уставида шундай кўрсатилган. Менинг фаолиятим бўйича муаммо бўлса, бу иш билан мени сайлаган кишилар шуғулланиши керак.

Агар ФИФА ахлоқ қўмитаси ташкилот президентига "тезда офисингизни тарк этинг", деса бу жуда аянчли. Бу барча туйғуларни жароҳатлайди, лекин ўла ҳам олмайсан. Мен ўз ҳуқуқларим тикланиши учун курашда давом этаман", дейди Блаттер.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 27 май кунида, президентлик сайловига 2 кун қолганида ФИФАнинг 7 нафар амалдори коррупцияда айбланиб, қўлга олинганди. Сайловда Блаттер бешинчи марта ўз номзодини қўйди ва ғалаба қозонди. Лекин у 2 июнь куни муддатидан олдин истеъфога чиқишини маълум қилди.

Октябрь ойида Блаттер 90 кунга футбол фаолиятидан четлаштирилди. Ундан ташқари УЕФА раҳбари Мишел Платини ҳамда ФИФА бош котиби Жером Валькега ҳам 90 кунлик чеклов қўйилган.

Блаттер орадан 9 йил ўтиб кетиб кетганидан кейин ФИФАдаги маслаҳатчи лавозими учун Платини ҳисобига 2 миллион евро ўтказиб берган ва бу тўлов ҳужжатларда акс этмаган. Улар айбдор деб топилишса, 7 йилга футболдан четлатилиши мумкинлиги айтилганди.
Шунингдек, Блаттер ва Платинига улар Этика қўмитаси билан ҳамкорликдан бош тортгани учун қўшимча айблов қўйилмоқда.

Ҳар иккала мутасадди Лозаннадаги Спорт арбитраж судига мурожаат қилишмоқчи.

ФИФА президентлиги учун муддатдан аввалги сайлов 2016 йилнинг 26 февралида бўлиб ўтади. Айни вақтда ташкилотни вақтинчаликка Африка футбол конфедерацияси раҳбари Исса Ҳаяту бошқариб турибди.

Манба: kun.uz
Киритилди: 12:14, 26.11.2015.
Ўқилди: 2713 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик