«Реал» ярим ҳимоячиси Иско «Шахтёр»га қарши ўйиндан (4:3) кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Сўнгги дақиқаларни инобатга олмасак, биз жуда зўр ўйнадик. Жамоа ғалабага эришди ва 3 очкони қўлга киритди.
Биз хатоларни тўғрилашга ҳаракат қилишимиз ва жон-жаҳдимиз билан ишлашда давом этишимиз керак. Ўз хатоларимиздан хулоса чиқаришимиз зарур. Кейинчалик бундай хатоларга йўл қўймаймиз, деб умид қиламан. Ахир Чемпионлар лигасида хато қимматга тушади.
Класико — бу ўйинда барча ғалаба қозонишни истайди. Қандай таркибни туширишни мураббий ҳал қилади. Мазкур ўйинни захира бошлаганимдан кўра, учрашувнинг натижаси менга кўпроқ таъсир қилди. Мен барча ўйинларда иштирок этишни истайман. Мен "Реал"да бахтлиман. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, мавсум олис. Жамоа сифатида ўсишда давом этишимиз керак.
Класикода майдондан четлатилганим билан фахрланмайман. Умид қиламан, бундай иш бошқа такрорланмайди. Бундай ишлар менга хос эмас», – дейди ярим ҳимоячи.