Кириш Регистрация
05/01 00:45 Интер 3-1 Болонья
05/01 01:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико
06/01 19:00 Пиза - Комо
06/01 22:00 Лечче - Рома
07/01 00:45 Сассуоло - Ювентус
07/01 01:00 Вест Хэм - Ноттингем Форест
07/01 22:30 Болонья - Аталанта
07/01 22:30 Наполи - Верона

Пол Скоулз: “Марсиал “МЮ” тўпурари бўлмайди”

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” собиқ ярим ҳимоячиси Пол Скоулзнинг фикрича франциялик форвард Антони Марсиал “қизил иблислар”нинг тўпурари бўлмайди.

Ёзда “Монако”дан АПЛга келган ҳужумчи бу йилги мавсумда 15 учрашувда 5 та гол киритган.

- Мен Марсиал тўпурар бўлади дея олмайман. Менимча у гол билан яшайдиган форвардлар сирасига кирмайди. Антони ҳужумда қанотдан қанотга ўтиб ўйнайди ва чап томондан ҳужумлар уюштиришни ёқтиради. У фақат гол киритиш ҳақида ўйламайдиган ўйинчи.

Хақиқий марказий ҳужумчи эса рақиб дарвозасини ишғол қилиш ҳақида ўй суриши лозим. Тўпурар голлар киритиш ҳақида фикр юритиб яшайди ва шунинг учун ҳам марказий ҳужумчи. Мартиаль эса ундай футболчи эмас. Эҳтимол “МЮ” январдаги трансферлар вақтида мен юқорида айтган сифатларга эга ўйинчини излаб кўрар”, - дея Скоулз сўзларини келтиради AFP га асосланиб “СЭ”.

Манба: arena.uz
Киритилди: 19:40, 26.11.2015.
Ўқилди: 3154 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.