Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Расман: Мирко Йеличич - "Локомотив" бош мураббийи

Баҳо:
+ | -

Миллий чемпионатимизда навбатдаги мавсум ҳам якунига етди. Ҳозирда барча жамоалар таътилда. "Локомотив" футболчилари 16 декабрдан янги мавсумга ҳозирлик кўришни бошлашади.

Якунига етган чемпионатдан сўнг "Локомотив" футбол клуби раҳбарияти жамоа мураббийлар штабида фаолият юритиб келган Мирко Йеличични расман бош мураббий этиб тайинлади. Австралиялик мутахассис жамоани бўлажак ўйинларга тайёрлайди ва клуб натижалари натижа учун эндиликда у жавобгар бўлади.

Мирко Йеличич бунгача асосий таркиб мураббийлар штабида ишлаб келаётганди. Эндиликда янги футболчилар унинг қарорига кўра танлаб олинади. Йеличичга мураббийлар штабида Андрей Микляев ёрдам беради. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Пётр Гизимчук ишлайди.

Мавсум якунлангач, кўпчилик "Локомотив"га энди ким бош мураббий бўларкин дея қизиқиб кўрган, ҳатто бу борада баъзи номзодлар номи ҳам илгари сурилганди. Бироқ клубимиз раҳбарияти Мирко Йеличига ишонч билдиришини таъкидлади.

Серб миллатига мансуб мутахассис айни пайтда уйида дам олмоқда. Унинг 9 декабрь куни Тошкентга қайтиб келиши кутилмоқда.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 14:40, 27.11.2015.
Ўқилди: 4260 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик