Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

The Sun: "Манчестер Сити" Мессига ҳафтасига 800 минг фунт тўламоқчи

Баҳо:
+ | -

Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси Испаниянинг "Барселона" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Лионель Месси билан музокарани бошлаган. Бу ҳақда The Sun хабар тарқатган.

Манбанинг айтишича, 4 марта "Олтин тўп" мукофотига эгалик қилган футболчи учун инглизлар ҳафтасига 800 минг фунт тўлашни режалаштирган.

Маълумот учун, Месси ҳозирги жамоаси "Барселона"да ҳафтасига 500 минг фунт маош олмоқда.

Қайд этиш керакки, аргентиналик футболчи жорий мавсумда жароҳат туфайли мавсум стартида бир қанча ўйинларни ўтказиб юборди. Лекин у 13 учрашувда 9та гол уришга эришган.

Хабарда айтилишича, Лионель Мессининг ўзи ҳам "Барселона"дан кетиш ҳақида ўйламоқда. Клуб биринчи навбатдаги вазифа сифатида ўзи билан эмас, балки Неймар билан янги шартнома имзолашни мақсад қилгани ҳужумчига ёқмаяпти. Ҳар икки футболчининг шартномаси 2018 йилнинг ёзида якунига етиши лозим ва "Барселона" аввало Неймар билан музокара бошласа Месси жамоадан кетиш қарорига келиши мумкин. Қолаверса Испанияда солиқ можароси ҳам бунга таъсир ўтказмоқда.

Манба: kun.uz
Киритилди: 14:45, 27.11.2015.
Ўқилди: 5954 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.