“Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Коло Туре ЕЛ гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган “Бордо”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биз кучли рақибга қарши ўйин ўтказдик. “Бордо” Миньоленинг хатосидан кейин гол урди. Лекин биз уларга тезда жавоб қайтардик. “Ливерпуль” учун ЕЛда зафар қучиш жуда муҳим. Албатта, биз ҳамма турнирларда ғолиб бўлишни хоҳлаймиз. Бунинг учун бизда яхши таркиб ва ажойиб мураббий бор, - дейди Коло Туре.
Эслатиб ўтамиз,
“Ливерпуль” “Бордо” баҳсида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди ва куйинги босқичга йўл олишди.