"Челси" жамоаси дарвозабони Асмир Бегович "Тоттенхэм" билан бўлиб ўтадиган учрашув аввалида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу жамоани ҳурмат қиламан. Яхши шаклланган. Ажойиб ўйин услубига эга ҳисобланади. Ўтган мавсумда жамоа менга таклиф билан чиққанди. Лекин "Сток Сити"да қолишни афзал билгандим. Негаки, яна бир мавсум ўйнасам топ клублардан таклиф бўлишига ишончим комил эди. Буни қарангки, тўғри қарор қабул қилган эканман, - дейди Бегович.