«Бавария» ярим ҳимоячиси Артуро Видаль Мюнхен жамоасини собиқ клуби «Ювентус» билан таққослади.
«Айни пайтда «Бавария» «Ювентус»дан анча кучли. Бу ерда дунёнинг энг кучли футболчилари жамланишган. Мен «Бавария»га катта ютуқларга эришишига ёрдамлашмоқчиман. «Ювентус» ҳам ажойиб жамоа. Лекин бу жамоалар ўртасида тафовут борлиги рост. Туринда менга ҳар доим ёқимли бўлган. Мюнхенда эса ўзимни ўз уйдагидек ҳис қиламан», - деди Артуро Видаль.